Асенсио Рамоснинг тўйига янги маъшуқаси билан кетди (фото)

«Реал» ярим ҳимоячиси Марко Асенсио жамоадоши Серхио Рамоснинг тўйига янги маъшуқаси — Сандра Гараль билан ташриф буюрди.

Уларнинг муносабатлари ҳақида ярим йил олдин ОАВда ёзилган, аммо жуфтлик буни рад этганди.

Сандра Мадридда яшайди, Техника университетида ўқийди, шунингдек, тунги клубда администратор бўлиб ишлайди. У футболчи билан муносабатларини кўп ҳам реклама қилавермайди. Сандра Асенсио билан илк бор Рамоснинг тўйида биргаликда кўриниш берди.