Карикатура! Перес «Реал»га Мессининг ўғлини олиб келмоқчи, Месси ғазабда

«Барселона» футболчиси Лионель Месси ўғли Маттео Мессининг «Реал»га мухлислик қилишини айтганидан кейин шу ҳақда гап-сўзлар болалади.

Олдинроқ «Реал»нинг собиқ аъзоси Альваро Арбелоа «Мессининг ўғли билан «Реал» шартнома имзолаши керак», қабилида ҳазиломуз фикр қолдирганди. Буни қарангки, ижтимоий тармоқларда шу мавзуда карикатуралар пайдо бўлди.