Кутилмаган натижа! Қирол ағдарилди! Энтони Жошуани нокаутга учратишди!

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида бокс бўйича профессионал жанг оқшоми якунланди.

Унда тўртта вазн тоифасида жаҳон чемпиони Энтони Жошуа мезбон боксчи Энди Руисга қарши жанг қилди.

12 раундга мўлжалланган жанг муддатидан олдин якунланди. Энг қизиғи, келиб чиқиши мексикалик бўлган мезбон боксчи еттинчи раундда кетма-кет зарбалар сериясини уюштирди. Бу эса Жошуани мувозанатдан чиқарди. Шу пайт ҳакамлар жангни тўхтатишди ва Руис техник нокаут эвазига Жошуани мағлуб этди.

Энди Жошуанинг камарлари (WBA, WBO, IBF ва IBO) америкалик Энди Руисга тегишли.