Роналду ва Месси ЕЧЛ бош совринига «олов пуркамоқда» (видео)

Охирги 10 йилликда «Олтин тўп» совринини бошқа футболчиларга бермай келаётган кучли иккилик — Роналду ва Месси бу сафар омадсизликка йўлиқишди.

Месси Ла Лигада тўпурар, катта эҳтимол билан Европада ҳам тўпурар, Испания чемпиони — бир қарашда «Олтин тўп» уникидек, аммо бир жиҳат халал беради — Месси ЕЧЛни барвақт тарк этди.

Роналду А Серияда чемпион, А сериянинг энг яхши ўйинчиси, бир қарашда у ҳам «Олтин тўп»га муносибдек, лекин Роналдунинг ҳам ЕЧЛни эрта тарк этгани имкониятларини чегаралаб қўйди. Шу боис бу икки етакчи ЕЧЛ бош совринидан аламзада. Таниқли карикатурачи-рассом Омар Момани бу ҳолатни оригинал тарзда тасвирлади.