Бугун финал олди Финал! “Ливерпуль” — “Барселона”: Кимлар майдонга тушмайди?

Бугун, 7 май куни Европа Чемпионлар лигасининг ярим финал баҳсиларини илк ўйини бўлиб ўтади.

Хабарингиз бор, Каталонияда кечган баҳсда “Барселона” “Ливерпуль”ни йирик ҳисобда таслим этган эди. Хўш, Англия гранди испанларги қарши кечадиган бугунги ўйинда 0:3 ҳисобини йўққа чиқара оладими?

Эслатиб ўтамиз, бугун “Ливерпуль” сафида жамоанинг ҳужумдаги етакчилари Салоҳ ва Фирминьо майдонга туша олмайди. Шунингдек, клуб ҳимоясинининг устуни ван Дейкнинг ҳам бугунги баҳсда қатнашиши сўроқ остида турибди.

“Барселона” сафида эса, фақат Усмон Дембеле жароҳат сабаб бугунги ўйинни ўтказиб юборади. Маълумот учун, франциялик ҳужумчи “Селта”га қарши баҳсда оёқ мушакларини жароҳатлаб олган эди.