Юрген Клопп: «Бу бўлмағур гап. Фақат ожизлар ва аҳмоқлар шундай дейишлари мумкин»

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп АПЛ чемпионлиги учун кураш ҳақида гапирди.

«Қолган тўрт ўйинда имкон қадар кўпроқ очко йиғишимиз керак. Агар чемпионлик учун бу етарли бўлса — ажойиб. Йўқ бўлса — ҳеч нарсани ўзгартира олмаймиз. Биз чемпионликни ўша ёки бошқа ўйинда бой берганимиз йўқ.

Ўта ақли кимсалар шундай дейишлари мумкин: «Мана, ўша ўйинда «Лестер»ни ютганларида, чемпион бўлишлари мумкин эди». Бу бўлмағур гап. Фақат ожизлар ва аҳмоқлар шундай дейишлари мумкин», — дейди Клопп.