Италияда 32-тур анонси. Бугун «А серия Император»ларининг бу мавсум А-серияда «қиладиган ишлари қолмас»лиги мумкин.

Getty Images

Бугун Италия чемпионатининг 32-тур ўйинларига старт берилади.

Турнир пешқадами “Ювентус” клуби сафарда СПАЛга қарши саф тортади. Бугунги баҳсда туринликлар очко кирита олсалар муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритишади. Аммо бунинг учун сўнгги пайтларда мазмунли ўйин кўрсатаётган СПАЛ билан ҳеч бўлмаганда дуранг ўйнаш керак бўлади.

“Рома” ўз майдонида “Удинезе” билан баҳс юритади. “Милан” эса турнинг марказий учрашувида “Лацио”ни қабул қилади. Мазкур ўйиндаги мағлубият Гаттузо шогирдлари учун қимматга тушиши мумкин, чунки битта захира ўйинига эга римликлар очколар бўйича Милан клубига етиб олишади.

Қолган ўйинлар эртага бўлиб ўтади. Унда “Торино” ўзида “Кальяри” билан ўйнаса, “Эмполи” клуби “Аталанта” майдонига сафар қилади. “Наполи” сафарда “Кьево” қаршилигини синдиришга уриниб кўради. “Интер” эса “Фрозиноне” майдонида меҳмон бўлади.