Неймар ёки Келлиан? Зидан Мбаппе трансферидан воз кечди…

Франциялик мураббий Зидан ўз ҳамюрти Мбаппени “Реал”га олиб келиш фикридан воз кечган. Б уҳақда «Don Balon» нашрига таяниб «Qalampir»  хабар тарқатди.

Маълумотларга кўра, футболчининг “қироллик клуби”га ўтиши 300 млн еврога тушади. Мадридликлар устози Зинедин Зидан эса бор трансфер бюджетини биргина футблчига сарфламоқчи эмас. У Флорентино Пересга Мбаппега нисбатан арзонроқ бўлган футболчилар – Эден Азар ва Поль Погбаганинг трансферига кўпроқ эътибор қаратишни илтимос қилган.

Олдинроқ, “Челси” Азар учун 116 млн евро талаб қилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Мадридликлар футболчи учун 100 млндан ортиқ сарфламоқчи эмас.

“Реал” Мбаппе ўрнига “Ливерпуль” форварди Садио Манени олиб келиши мумкин. Бу трансферга тахминан 150 млн еврони талаб қилади. Лекин футболчининг “Ливерпуль” билан шартномасидаги товон пули 230 млн евро қилиб кўрсатилган.